Диний-маърифий соҳаларда янги лойиҳалар

 

 Диний-маърифий соҳаларда янги лойиҳалар 

 

 20250425105737.jpeg

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида ҳам Ислом цивилизацияси маркази экспозициясини бойитиш ва такомиллаштириш бўйича жадал суръатда тегишли ишлар олиб борилмоқда. Марказда ташкил этилган махсус штаб доирасида ишчи гуруҳ аъзолари, нуфузли олимлар ва мутахассислар иштирокида қизғин муҳокамалар ўтказилмоқда.

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси профессори Саидакбар Агзамхожаев ҳамда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази катта илмий ходими, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Меҳрожиддин Амонов томонидан “Биринчи Ренессанс даври” экспозициясига оид лойиҳа ва экспонатлар юзасидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Хусусан, буюк алломалар ва сиймолар суратларини тайёрлашда уларнинг тарихи, яшаган минтақанинг маданий хусусиятларини ҳисобга олиш, халққа яқин ва таниш образларни яратиш муҳимлиги таъкидланди. Шу асосда, экспонат сифатида тарихий нодир муҳрларни янгидан ясатиш ва улар орқали тамаддун меросини теранроқ ифода этиш мақсадга мувофиқ экани қайд этилди.