Диний бағрикенглик ва маърифий тараққиёт намунаси

Диний бағрикенглик ва маърифий тараққиёт намунаси

 

uafcyyafycafycacauv.jpg

 

       Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида “Диний бағрикенглик ва ижтимоий тотувлик: Ўзбекистон тажрибаси” мавзусида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Марказ ходимлари, диний соҳа ва жамоатчилик вакиллари, Кувайтдан тарихчи олимлар иштирок этди.

       Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан мамлакатимизда диний бағрикенгликни таъминлаш, диний билимлар асосида маърифатли жамиятни барпо этиш, ислом динининг ҳақиқий инсонпарварлик ва тинчликпарварлик моҳиятини кенг тарғиб қилишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

       Тадбирда Ўзбекистон тажрибаси диний бағрикенглик ва ижтимоий тотувликни таъминлашда муҳим намуна бўлишга лойиқлиги, бу йўналишдаги илмий ва амалий тажрибани халқаро миқёсда ўрганиш ва татбиқ этиш зарурлиги таъкидланди.

Ўзбекистонда виждон эркинлиги фақат қонун билан кафолатланибгина қолмай, балки амалиётда ҳам ўзининг кенг тасдиғини топмоқда. Бу халқаро миқёсда ҳам эътироф этиляпти. Хусусан, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази каби муассасалар фаолияти, уларнинг ташқи ҳамкорлик алоқалари кенгайиб бораётгани, ислом цивилизациясига оид билимларни илмий асосда ёритиш бўйича ишлар бу йўналишдаги фаол саъй-ҳаракатлар самарасидир.