“Декабрь – Ислом ва ҳозирги замон” фан ойлиги

 

 

“Декабрь – Ислом ва ҳозирги замон” фан ойлиги

 

               pavapvapvap.jpg

 

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Декабрь – Ислом ва ҳозирги замон” фан ойлиги муносабати билан “Ижтимоий фанлар” кафедраси томонидан “Давлат ва дин муносабатлари: тарихий воқелик ҳамда бугунги кун” мавзусида анжуман ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус таълим муассасалари ўқитувчи ва талабалари иштирок этди.

Анжуман иштирокчиларига дин ва давлат муносабатларининг тарихий илдизлари,бу масалада  давлатнинг вазифалари, диннинг жамиятдаги ўрни ҳақида батафсил маълумотларп берилди. Диний таълим муассасаларида, хусусан Тошкент ислом институти мисолида профессор-ўқитувчиларнинг ушбу йўналишларда илмий салоҳияти ўсаётгани қайд этилди.

Тошкент ислом институти  модуль таълим тизимининг аҳамияти, шу тизим орқали ўрта махсус диний маълумотли имом-хатиб ва ноиб имомлар олий маълумотли бўлиб, келгусида фан доктори илмий даражаларини олиш имкониятлари таъкидланди. Шу билан бирга давлат ва дин ўртасидаги муносабат, бу борада Дин ишлари бўйича қўмитанинг ўрни, диний идора тасарруфидаги таълим муассасаларида олиб борилаётган амалий ишлар, хусусан институтда очилажак магистратура ва докторантура босқичлари, Илмий кенгаш, диссертациялар муҳокамаси ва мавзуларни тасдиқлаш жараёнлари, мавзулар бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш билан боғлиқ масалалар юзасиданбатафсил  маълумотлар берилди.