Чўлпон уй-музейи
Чўлпон уй-музейи

Миллатпарвар шоир, жадидчилик ҳаракатининг етакчиларидан бири Абдулҳамид Чўлпон таваллудининг 126 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Андижон вилояти бўлими томонидан шоирнинг уй-музейига саёҳат ташкил этилди.
ХХ аср ўзбек адабиётини Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон ижодисиз тасаввур қилиш қийин. Чўлпоннинг янгиликка интилиш, ҳурлик, муҳаббат, она юрт, табиат гўзалликлари ҳақидаги ижод намуналари ўзбек адабиётининг бетакрор саҳифаси сифатида тарихга муҳрланган.
Бу ерга ташриф эту4вчилар Чўлпон уй-музейидаги экспонатлар – китоблар, қўлёзмалар, тарихий фотосуратлар, Чўлпон фойдаланган буюмлар билан танишишлари мумкин.