Буюк алломалар. Имом Мотурудий

Буюк алломалар. Имом Мотурудий

  caprcaprcapr.jpg 

     Абу Мансур Мотуридийнинг тўлиқ исми шарифи Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Абу Мансур Мотуридий Самарқандий Ансорий бўлган. Камолиддин Баёзийнинг таҳқиқига кўра бу зотнинг насаби улуғ саҳобий Абу Аййуб Ансорийга бориб тақалади. Шунинг учун бу зотга “Ансорий” нисбати ҳам берилган. 

     Буюк ватандошимиз Имом Мотурудий Калом илмининг асосчиларидан бири, ҳадис ва фиқҳ, оламининг равнақига улкан ҳисса қўшган йирик алломадир.

     Улуғ зот Самарқанднинг Мотурид қишлоғида туғилиб ўсган, ҳадис ва фиқҳ илмининг равнақига улкан ҳисса қўшган. Абу Мансур Мотуридийнинг қайси йилда туғилгани аниқ маълум эмас. Аммо устозларидан бири бўлган Муҳаммад ибн Муқотил Розий ҳижрий 248 (милодий 862) йилда вафот этгани айтилган. Шунга кўра, Абу Мансур Мотуридий ҳижрий 240 (милодий 854) йилдан олдин туғилган, чунки Муқотил Розийдек фақиҳ, муҳаддис олимдан таълим олиш учун шогирд камида ўн ёш атрофида бўлиш керак, дейилган.

     Имом Мотуридий нафақат Марказий Осиёда, балки бутун ислом оламида ўз муносиб ўрнига эга бўлган диний арбоблардан ҳисобланади.

     Чунки, аллома яшаган даврда, ислом динида турли гуруҳ ва фирқалар сони кўпайиб кетганлиги сабабли кўплаб ихтилофлар келиб чиққан. Ана шундай вазиятда Имом Мотуридий ислом диннинг асл моҳиятини очиб бериш, соф исломий ақидани сақлаб қолиш борасида беқиёс ишларни амалга оширган.