Бухоро минтақавий реставрация маркази барпо этилади
Бухоро минтақавий реставрация маркази барпо этилади
Бухоро шаҳридаги минтақавий реставрация маркази ҳамда махсус ихтисослашган мактаб мажмуасини барпо этишга киришилди.
Барпо қилинадиган мажмуанинг асосий мақсади “устоз-шогирд” анъанасини ривожлантириш, тарихий-илмий аҳамиятга эга тадқиқотларни олиб бориш, соҳага янги усул, хорижий давлатларнинг илғор тажрибаларини татбиқ этиш бўйича илмий-амалий асосланган таклифлар тайёрлашдир. Шу билан бирга, тарихий обидаларни асраб-авайлаб, келгуси авлодларга етказиш, хорижий мутахассислар иштирокида илмий-амалий семинарлар, ташкил этиш, ҳамда услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш ва энг яхши тажрибаларни оммалаштириш ҳам кўзда тутилган.
Худди шундай, ҳар бир маданий мерос иншоотларининг реставрация жараёни, тарихий бино-иморатлар таъмирида ишлатиладиган ашё ва материаллар, фойдаланилган анъанавий усуллар, объектларда ишлаган уста-реставраторлар иш услубини ўзлаштириш, бу тўғрисидаги маълумотларни ўзида мужассамлаштирган китоб-албом яратиш ҳам режалаштирилган.