Бухоро азалдан ҳунармандлар юрти

Бухоро азалдан ҳунармандлар юрти 

20240813150008.jpeg

     Бухоро азалдан ҳунармандлар юрти саналади. Бу ерда ҳам ёғоч ўймакорлиги, кулолчилик, каштачилик, миллий ўйинчоқлар тайёрлаш билан шуғулланадиган оилалар бор. Миллий қандолатчилик йўналишида банд хонадонлар сони ҳам талайгина. Умуман, 50 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари фаолият олиб бормоқда. 

     Бу вилоятда мураккаб нақшли бир гиламчани уч-тўрт йил тўқиган ҳунармандларни биламиз. Тонготарни кўнглидагидек чизиш истагида неча кунлаб қуёшни пойлаганларни эшитганмиз. Онасининг туғилган кунига ўн қайталаб табрикномали хатжилд ясаган боғча болаларини кўрганмиз.

     Биргина Ғиждувон туманидаги 3 минг 500 нафардан ортиқ аҳоли яшайдиган Нодирабегим маҳалласида 600 дан ортиқ хонадон бор. Бу ерда  ёғоч ўймакорлиги, кулолчилик, каштачилик, миллий ўйинчоқлар тайёрлаш билан шуғулланадиган оилалар бор. Миллий қандолатчилик йўналишида банд хонадонлар сони ҳам талайгина. Умуман, 50 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари фаолият олиб бормоқда. 

20240813150017.jpeg

     Ҳунармандлар кўплаб давлатларда ўз кўргазмалари билан ўзбек миллий ҳунармандчилигини тарғиб қилиб келмоқда. Улар тайёрлаган санъат асарлари ва маҳсулотларга хорижлик харидорлардан талаб ортмоқда. Бу мамлакатимиз тарихи ва маданияти, халқимиз ақл-заковати ҳақида дунёни хабардор қилишнинг яна бир самарали усулидир.