Бугунги кунда ИЦМ биноси қурилишида, пардозлаш ишлари доирасида асосий бинонинг цокол қаватидаги Улуғбек порталидаги "Музей" фойеси ва залида полларга мармар тошлари қопланмоқда, деворларга металоконструкция элементларидан каркаслар ўрнатилмоқда.

Мазкур жойда “қуруқ монтаж” технологияси бўйича мармар қоплаш ишлари амалга оширилади. Ичкаридаги вақтинчалик кўргазмалар залида "фальш пол" технологияси бўйича метал поллар ишлари якунланди. “Болалар зонаси” қисмида гипсокартон қоплаш ва мухандислик тармоқлари ишлари амалга оширилмоқда. Барча хоналарда девор ва шифт қисмларида бўяш-оқлаш ишлари олиб борилмоқда.
Мазкур ишларни жадаллаштириш мақсадида, Бош пудратчи, Субпудратчи мутасаддилари ва Қурилиш Дирекцияси рахбарияти иштирокида йиғилиш ўтказилди.