Бу йилги сайловда тўртта бюллетен берилади

Бу йилги сайловда тўртта  бюллетен берилади

yeryeryeryker.jpg 

 

     Бу йил Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайлови аралаш сайлов тизими — пропорционал ва мажоритар тизим асосида бўлиб ўтади.

     Марказий сайлов комиссияси  жорий йилги сайловда овоз бериш жараёнида сайловчига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайлови учун пропорционал ва мажоритар тизим бўйича иккита бюллетен тақдим этилади. Пропорционал тизимга оид бюллетенда сиёсий партияларнинг номлари келтирилган бўлса, мажоритар тизим учун бюллетенда бир мандатли сайлов округи бўйича партияларнинг номзодлари киритилган бўлади.  

     Халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари сайлови учун битта бюллетен ва халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгаши депутатлари сайловига оид яна битта бюллетен берилади.

     Яъни, бу галги сайловда сайловчига жами 4 та бюллетен тақдим этилади.   Бюллетенларнинг ранглари алоҳида. Бу сайловчи учун бюллетенларни ажратиб олиш имконини беради. Шунингдек, овозларни санаб чиқиш жараёнида қайси бюллетен қайси сайловга тегишлилигини тезкорлик билан ажратиб, санаб чиқишда енгиллик беради.