“Бу бой меросни дунё жамоатчилигига янада кенгроқ тарзда танитиш лозим”

“Бу бой меросни дунё жамоатчилигига янада кенгроқ тарзда танитиш лозим”

 yvayvayvayvayva.jpg

 

Минггул Саитқозиева, Жаҳон банкининг Австриядаги ваколатхонаси консультанти:

 

      — Биринчи марта Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрдим. Илгари ҳам Ўзбекистонда — Фарғона, Самарқанд, Бухоро ва Хива каби тарихий шаҳарларда бўлганман. Бироқ бу марказ ҳақиқий ва ўчмас таассурот қолдирди.

         Бу марказ мени чин маънода ҳайратга солди. Мен бу даражада замонавий ва мультимедиа технологиялардан фойдаланилган экспозиция бўлади, деб кутмаган эдим. Ҳар бир залда тарих ва инновациянинг уйғунлиги сезилади.

         Ўзбекистон бугун ҳар бир соҳада очиқ ва дўстона давлат сифатида танилмоқда. Илгари чегара ва виза тизими мураккаб бўлган бўлса, ҳозир кўплаб мамлакат фуқаролари визасиз кириш имкониятига эга. Бу катта ютуқ, деб ҳисоблайман.

         Ўзбекистон — Марказий Осиёнинг юрагида жойлашган муҳим давлат. Сизнинг маданиятингиз, тарих ва санъатингиз жуда бой. Менимча, бу бой меросни дунё жамоатчилигига янада кенгроқ тарзда танитиш лозим. Келгуси ишларингизда катта муваффақият тилайман!