Бобур шаҳри- “Туркий дунё маданият пойтахти”
Бобур шаҳри- “Туркий дунё маданият пойтахти”

Бобур шаҳрида Андижоннинг “Туркий дунё маданият пойтахти” деб эълон қилиниши муносабати билан ўтказилаётган халқаро маданий тадбирларнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Бу нафақат Андижон, балки бутун Ўзбекистон маданий ҳаётида муҳим саҳифа очди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков, ТУРКСОЙ Бош котиби Султон Раев, Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, ташкилотга аъзо давлатлардан ташриф буюрган расмийлар, санъаткорлар, меҳмонлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Маданият пойтахти мақоми фақат маънавий эмас, иқтисодий ва туристик жиҳатдан ҳам катта имконият эшигини очади. Бу эса Андижоннинг халқаро нуфузини янада мустаҳкамлаши шубҳасиз.