БМТнинг Тинчлик Кенгаши биноси пештоқида “Гулистон” асари сатрлари

БМТнинг Тинчлик Кенгаши биноси пештоқида “Гулистон” асари  сатрлари

 

fykpfvkpfvapfvapfvpprfvpaafyvue.jpg

 

       Бирлаган Миллатлар Ташкилотининг Тинчлик Кенгаши биноси пештоқидаги: “Одам болалари ибтидода бир гавҳардан бино бўлганлари туфайли яхлит бир вужуд кабидирлар. Бинобарин, замон унинг бир аъзосига жароҳат етказса, бошқа аъзолари ҳам ўз тинчини йўқотади”, жумласи Саъдийнинг “Гулистон” асаридан олинган.

       Юксак маънавият ва бадиий фикр шодасини ўз ичига олган асарлар борки, улар орқали халқнинг руҳий қиёфаси ва маданий салоҳияти намоён бўлади. Ана шундай бебаҳо асарлардан бири — Шарқ адабиётининг буюк намояндаси, шоир ва мутафаккир Саъдий Шерозийнинг “Куллиёт”идир.

     Бу машҳур асарнинг юртимизда сақланаётган нодир қўлёзма нусхаси Ўзбекистон Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Қўлёзмалар институтида, №6108 рақам остида сақланмоқда. Унинг яратилиш тарихи ўзига хос. Бу нусха XVI аср охирида Бухорода кўчирилган бўлиб, ўша даврдаги хаттотлик, китобат ва бадиий маданиятнинг юксак намунаси сифатида эътироф этилади.