Битирувчилар бандлигини таъминлашга янги ёндашувлар

Битирувчилар бандлигини таъминлашга янги ёндашувлар

papropaorsprsprop.jpg

      Президент Шавкат Мирзиёев олий ўқув юртлари битирувчилари бандлигини таъминлаш масалалари бўйича йиғилишида яқин йилларда мамлакатимизда 83 миллиард долларлик йирик лойиҳалар ишга тушиши режалаштирилганлиги айтилди. Уларнинг ҳисобига саноатнинг ўзида 500 мингга яқин мутахассисга эҳтиёж пайдо бўлади.

      Энди қиймати 1 миллион доллардан, ишчилар сони 50 тадан кўп бўлган лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосида соҳалар ва йўналишлар кесимида мутахассисларга эҳтиёж кўрсатилади. Бу орқали масъул вазир ва тармоқ раҳбари олий ўқув юртига буюртма жойлаштириб, кадрларни мақсадли тайёрлашни йўлга қўяди.

      Бунда ректорлар буюртма асосида ўқиётган талабалар учун, асосий фанлардан ташқари, қўшимча таълим модулларини жорий қилади. Уларни ўқиган талабаларга кредит баллари берилади.

       Талабаларнинг билими иккинчи курсдан кейин уларни ишга олмоқчи бўлган инвесторлар иштирокида йиллик баҳоланади. Битирувчи диплом ишини лойиҳада қўйилган масалалардан келиб чиқиб, ҳимоя қилади. 

      Олий ўқув юртига  битирувчилар бандлигига қараб 40 балл, илмий тадқиқотлар учун тармоқ буюртмаси ва маҳсулотини сотишига қараб 30 балл, илмий салоҳияти ва тан олинган халқаро журналлардаги мақолалари учун 20 балл, жалб қилинган маҳаллий ва хорижий грант учун 10 баллгача берилади. Ушбу балларга қараб, молиялаштириш тизими жорий қилинади.