Биринчи “Умра ва зиёрат” халқаро форуми

Биринчи “Умра ва зиёрат” халқаро форуми

 apolaplaplo.jpg

 

Саудия Арабистони Подшоҳлиги Мадина шаҳрида Қирол Салмон анжуманлар марказида биринчи “Умра ва зиёрат” халқаро форуми бўлиб ўтди. Тадбирда дунёнинг 100 дан зиёд мамлакатларидан келган делегациялар, жумладан, 300 дан ортиқ умра хизматини ташкил этувчи сайёҳлик агентликлари, меҳмонхона, озиқ-овқат ва авиакомпаниялар вакиллари иштирок этди. Шунингдек, форум ишида Ўзбекистон Бош консулхона ходимлари ҳам қатнашди.

Форумда 6 та диалог сессияси ва 24 та семинар, 29 та эксперт ва мутахассис маърузачилар иштирокидаги 18 та суб-контентдан ташқари яна бир қатор тадбирлар ўтказилди.

Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги томонидан ташкил этилган анжумандан мақсад “Vision 2030” дастурини ҳаётга тадбиқ этиш доирасида Макка ва Мадинага ташриф буюрувчи зиёратчилар ва сайёҳлар учун янада кенг қулайликлар ва шарт-шароитларни яратишдан иборат.