“Биринчи Ренессанс” даврига бағишланган экспозиция концепцияси

“Биринчи Ренессанс” даврига бағишланган экспозиция концепцияси

jfukpukpufjkpufjkpufjkp.jpg 

      Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Биринчи Ренессанс” даврига бағишланган экспозиция жойлаштирилиши режалаштирилган.

      Марказда экспозициянинг умумий ғояси, еттита мавзули капсула, уларга жойлаштириладиган экспонатлар, визуал ечимлар ва матнли материаллар маълумотлари якуний босқичда кўриб чиқилди.

      Экспозиция деворларида илм, маърифат ва жоҳиллик ҳақидаги Қуръон оятлари, Фалақ сурасининг илк оятлари, илм-фанга бағишланган нақшлар ва Шотландия коллекциясидан келтирилган нодир экспонатлар жой олади.

      Экспозициянинг дизайн ечимлари ва визуал концепциялари Италиянинг Magister Art компанияси мутахассислари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган бўлиб, муҳокама давомида улар юзасидан тегишли мулоҳазалар билдирилди ҳамда миллий менталитет ва тарихий хосликларга мослаштириш юзасидан таклифлар илгари сурилди.