“Биринчи Ренессанс даври” бўлими муҳокама қилинди
“Биринчи Ренессанс даври” бўлими муҳокама қилинди

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи экспозициясида Мовароуннаҳрга Ислом динининг кириб келиши, тасаввуф таълимоти ва сўфий уламоларнинг маънавий мероси ўрин олган. Экспозициянинг марказий ғояси — сўфийликдаги “хирқа” тимсоли орқали маънавий камолотга интилиш йўлини тасвирлаш, тарихий анъаналар ва диний-маърифий ғояларни замонавий музей форматида кенг жамоатчиликка етказишдан иборатдир.музей экспозицияларини такомиллаштириш бўйича навбатдаги Ишчи гуруҳ йиғилишида марказ музейининг “Биринчи Ренессанс даври” бўлим. Йиғилишда марказ масъуллари, Италиянинг “Magistr Art” дизайн компанияси вакиллари, тарихчи ва уламолар иштирок этди.
Ушбу бўлимда Мовароуннаҳрга Ислом динининг кириб келиши, тасаввуф таълимоти ва сўфий уламоларнинг м аънавий меросини экспозицион йўсинда ёритиш мақсад қилинган. Экспозициянинг дастлабки уч капсуласи Исломнинг тарқалиши, тасаввуф илмининг юзага келиши ва унинг илмий-маърифий йўналишдаги ютуқларига бағишланади.
Йиғилиш якунида Италиянинг “Magistr Art” дизайн компанияси вакиллари томонидан махсус тайёрланган муляжлар ва визуал макетлар тақдим этилди. Шунингдек, навбатдаги муҳокамада хирқа ва бош кийимлар учун махсус эскизлар намойиш этилишига келишиб олинди.