Билимлар хазинаси, донишмандлик чашмаси
Билимлар хазинаси, донишмандлик чашмаси

Китоблар барча замонлар учун энг зарур нарса, қалблар малҳами, билимлар хазинаси, донишмандлик чашмаси бўлган бўлиб келган. Китоб инсоният ва жамият маданиятининг ажралмас бир қисми бўлиб, инсоният тараққиётининг барча даврларда кишиларни тарбиялаш, уларнинг ақлий ривожланиш воситаси бўлиб келмоқда. Китоб барча соҳага оид маълумотларни тўплаш, сақлаш усули сифатида катта аҳамиятга эгадир.
Инсон тафаккурининг ривожланишида китоб ва ёзув доимо ҳамроҳ бўлган. Инсоният яратган муомала воситалари ичида энг ишончлиси, энг қулайи бу китобдир. Китоб кишиларга инсоният эришган ютуқларни билиш имконини беради. Шунинг учун китоб ва китобхонликка бўлган эътибор бугунга келиб ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқ аҳамият касб этмоқда.
Ахборот-кутубхона марказларининг ижтимоий аҳамиятига молик ахборотлардан кенг фойдаланишни таъминлаш, ёшларда китоб ўқишга қизиқишни кучайтириш, жамиятда муҳим ва ишончли ахборотларни тарқатиш борасидаги ролини янада юксалтириш имконини беради. Бу ўз навбатида халқимиз эҳтиёжлари учун жуда кўплаб ва ранг-баранг асарларни китобхонлар оммасига етказиш имконини беради. Инсоннинг билимли, тарбияли, касб-ҳунарли бўлишининг муҳим омили бу китобга дўст бўлишдир.