Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази ташкил этилади

Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази ташкил этилади

  vkanrovekenrovrovpro.jpg

     Президентимизнинг 2025 йил 21 апрелдаги Фармонига асосан ташкил этилган мазкур Марказ Адлия вазирлиги томонидан расман рўйхатдан ўтказилди.

     Янги Марказ ислом динининг буюк арбоби, Нақшбандия тариқатининг асосчиси Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари зиёратгоҳи ҳудудида жойлашгани билан алоҳида аҳамиятга эга.

     Бугунги кунда Нақшбандия тариқати дунёда энг кўп ёйилган тариқатлардан бири бўлиб, миллионлаб мўмин-мусулмонлар томонидан амал қилинади. Шу боис, Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳига ҳар йили минглаб зиёратчилар ташриф буюради.

     Марказ директори этиб "Чор Бакр" масжиди имом-хатиби, Исломшунослик фанлари бўйича PhD, доцент Азизхўжа Хайруллоевич Иноятов тайинланди.