“Баҳодир Ялангтўш” тарихий-бадиий фильми тақдимоти

“Баҳодир Ялангтўш” тарихий-бадиий фильми тақдимоти

keorknorvker.jpg 

     Самарқанд шаҳридаги “Мўъжиза” амфитеатрида Ўзбекистон Кинематография агентлиги буюртмасига биноан Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Ezgu film” студияси томонидан яратилган “Баҳодир Ялангтўш” тарихий-бадиий фильмининг тақдимоти ўтказилди.

     Фиьмда халқимизнинг буюк фарзандларидан бири, давлат ва жамоат арбоби, саркарда Баҳодир Ялангтўшбий (Олчин) ҳаёти ва фаолияти акс эттирилган.

     Президентимизнинг  ташаббуслари билан яратилган мазкур фильм ер юзининг сайқали, Шарқ гавҳари бўлган Самарқанд ҳукмдори бўлган улуғ саркарда ҳақида эканлиги  халқимизга фахр ва ғурур бағишлайди.

     Ҳасан Тошхўжаев сценарийси асосида режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов томонидан яратилган кинокартинада буюк сардор, Регистон мажмуаси бунёдкори, Самарқандга ҳокимлик қилган саркарда Баҳодир Ялангтўшнинг ҳаёт йўли ва фаолияти ҳикоя қилинади. 

    30 май куни Тошкент шаҳрида ҳам “Баҳодир Ялангтўш” фильмининг премьераси ўтказилиши режалаштирилган.