Бандикуш ота зиёратгоҳи

Бандикуш ота зиёратгоҳи

 ryekrererer.jpg

 

     Ҳозирги кунга келиб, Ўзбекистон Республикасида моддий маданий мерос объектлари сони 8 мингдан зиёдни ташкил этади. Шулардан бири Самарқанд вилояти Тойлоқ Бандикуш ота зиёратгоҳи ҳисобланади.

Мазкур қадамжо Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 2019 йил 4 октябрда Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари рўйхатига киритилган ва давлат муҳофазасига олинган. Объект ХIХ-ХХ асрларда барпо этилган.

     Бандикуш ота зиёратгоҳининг ўзига хос тарихий афсонаси бор. Ривоятларда келтирилишича, қадимда душман томонидан асирга тушган, тутқунда бўлган инсонлар ўзларининг ҳаётини асраш учун душманлардан қочишга ҳаракат қилишган ва буни уддалаган. 

     Бу зиёратгоҳга ташриф буюрувчи маҳаллий ва хорижий сайёҳлар сони кундан-кунга ортиб бормоқда.