Ҳазрати Али зиёратгоҳи
Ҳазрати Али зиёратгоҳи

Тошкент вилоятининг Паркент туманининг Кумушкон ҳудуднинг зийнатидан бири “Масжид Али” зиёратгоҳидир. Халқ орасида Ҳазрат Али номи билан машҳур ушбу кўркам қадамжо Угам-Чотқол тоғ тизмаларининг шундоққина ёнбағрида, денгиз сатҳидан 1500 метр баландликда жойлашган.
Саҳоватпеша инсонларнинг саъй-ҳаракати билан 2010 йилда ушбу масканни қайта тиклаш ишлари олиб борилган ва 6 ойда ниҳоясига етган. Мажмуа миллий ва замонавий андозадаги меъморчилик анъаналарини ўзида мужассам этган масжид, айвонлари Хива ва Қўқон усталарининг услубида ишланган устунлар, сўлим сўрилар, шарқона дарвозалар, зинапоялар хуллас ҳаммаси бетакрордир. Албатта, бу ерга келаётган маҳаллий зиёратчилар ва хорижлик сайёҳлар мажмуани кўздан кечириб олам-олам таъсуротлар билан қайтадилар.