Ҳазиний уй-музейи

 Ҳазиний уй-музейи

 

prparprprpar.jpg

 

     Зиёвуддин Дониёлхон ўғли Ҳазиний 1867 йилда Фарғона вилояти Учкўприк тумани Катта Кенагас қишлоғида туғилган.

     Ҳазиний ХIX асрнинг иккинчи ярми ва ХХ аср биринчи чорагида ўлкамизда мураккаб тарихий вазият ҳукм сурган бир даврда яшаб ижод қилди. Бу даврда Қўқон, Хива ҳамда Бухоро адабий муҳитида янгича маърифатпарварлик йўналишларида асарлар яратган Аҳмад Дониш, Фурқат, Ибрат, Комил каби ижодкорлар ўзбек адабиётида янги бир босқични бошлаб берди. Аммо гап шундаки, Ҳазиний меросида янгича маърифатпарварлик ва жадидлик йўналишидаги асарлар деярли учрамайди.

     ХХ асрнинг дастлабки ўн йилликларида шеърият ихлосмандлари орасида Зиёвуддин Ҳазиний шу қадар шуҳрат қозонганки, биргина “Баёзи Ҳазиний” китоби 1910-1913 йиллар давомида 7 марта чоп этилган.

     Ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили Зиёвуддин Ҳазиний номини абадийлаштириш мақсадида 1995 йилда у яшаб ижод қилган Учкўприк туманидаги Катта Кенагас қишлоғида музей ташкил этилган. Музейдаги 251 дона экспонат Ҳазиний даврини ёритиб берувчи уй-рўзғор буюмлари, ранг тасвир асарлари, меҳнат қуроллари билан бирга шоир ва унинг замондошлари ижодига мансуб китоблар, мақолалар ҳамда тошбосма китоблардан иборат бўлган.