Август — аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш ойлиги
Август — аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш ойлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори асосида долзарб вазифалар амалга оширишга катта эътибор берилмоқда.
Аҳолининг экологик маданиятини шакллантириш ва юксалтиришга қаратилган экологик тарғибот тадбирларида чиқиндиларни саралаш, жамоат жойларини чиқиндидан холи ҳудудга айлантиришни кенг тарғиб қилишга қаратилган акциялар ташкил этилмоқда.
Экопартия томонидан август ойи “Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш ойлиги” деб эълон қилинди. Ушбу ойлик доирасида партиянинг Марказий Кенгаши ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, Ёшлар парламенти ва ёшлар гуруҳлари вакиллари иштирокида экологик акциялар, форумлар, танловлар ва турли маърифий тадбирлар ташкил этилиши режалаштирилган.
Бундан кўзланган мақсад аҳоли қатламларининг экологик билим ва қарашларини бойитиш, жамиятда экологик маданиятни ошириш, фуқароларнинг экология йўналишидаги лойиҳа ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва амалга оширишларига кўмаклашишдан иборатдир.