Яшил тараққиёт

Яшил тараққиёт

fcvvfcvfcvfvyvc.jpg 

     2025 йил мамлакатимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилинди. Бу юртимизда экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда иқлим ўзгаришини юмшатишга қаратилган янги даврни бошлаб беришга хизмат қилади.

     Яшил” иқтисодиёт экологик хавфсизлик, энергия тежамкор ишлаб чиқаришга ўтиш демакдир. Экология ҳаёт-мамот масаласи сифатида доимо долзарблик касб этган. Чунки инсон умр кечираётган ер сайёрасида тоза ҳаво, тупроқ, сув, ўсимлик, ҳайвонот олами ва қуёш нури тириклик рамзи сифатида намоён бўлади.

     Сўнги 30 йилда ўртача ҳаво ҳарорати башорат қилингандек 0,5 даражага эмас, 1,5 даражага ортганлиги табиат ва инсон саломатлигига соя солмоқда. 2030 йилга бориб, мавжуд сув захираларининг 20 фоизга камайиши, ер шарида 3 миллиардга яқин аҳоли тоза ичимлик суви тақчиллигига учраши, чиқинди турларининг ортиб бориши, фасллар хусусиятининг ўзгариши каби ўнлаб экологик муаммолар инсониятни табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга чорлайди.