Археологик экспедициялар тақдимотлари

Археологик экспедициялар тақдимотлари

 yeryryvryvapr.jpg

     Термиз давлат университети профессор–ўқитувчилари Сурхондарёда Франция, Германия, Чехия, Россия, Хитой, Япония каби давлатлар қадимшунослари ҳамкорлигида йирик халқаро археологик лойиҳаларни амалга оширмоқда. Термиздан топилган архитектура безаклари, ҳайкалтарошлик намуналари ва бошқа ноёб асори-атиқалар Парижнинг Лувр, Германиянинг Берлин музейларида кенг намойиш этилмоқда.

     Қадим Сурхон воҳасида изланиш олиб бораётган халқаро археологик экспедициялар аъзолари ҳар йили археологик тадқиқотлари натижалари ҳақида Термиз давлат университети талабалари учун қизиқарли маъруза, семинар ва тренинглар ўтказишни йўлга қўйган.

     Ўзбекистон-Чехия ва Ўзбекистон-Хитой халқаро археологик экспедициялари кузги дала-қазиш ишларини ниҳоясига етказиб, унинг якунлари ҳақида талабаларга сабоқ бергач, ўз Ватанларига қайтиб кетди. Ўзбекистон-Франция қўшма экспедицияси аъзолари бу йилги илмий–тадқиқот ишларини якунлашга ҳозирлик кўрмоқда. Хорижлик археолог олимларнинг Термиз давлат университети талабаларига бераётган дарслари, семинар ва тренинг машғулотлари ёшларимиз юртимиз тарихини янада чуқур ўрганиб, бу заминнинг ўтмишда ҳам дунё тамаддуни бешикларидан бири бўлганидан фахр-ифтихор ҳиссини туйишида муҳим омил бўлмоқда.