Аралаш сайлов тизими
Аралаш сайлов тизими

Яна бир неча кунлардан кейин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади. Бу йилги сайловлар аралаш сайлов тизими асосида ташкил этилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар, амалиётда илк бора қўлланилаётган аралаш сайлов тизими, яъни мажоритар ва пропорционал сайлов тизимлари, уларнинг фарқи, афзалликлари мавжуддир. Яъни аралаш сайлов тизими, унинг дунё амалиётида қўлланилиши ва ўтказиш тартиблари аҳамиятлидир.
Миллий сайлов тизимига киритилаётган ўзгаришларнинг ҳуқуқий асослари ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Жумладан, сайлов қонунчилиги, унга киритилган ўзгартиришлар, Ўзбекистон амалиётида илк бор қўлланилаётган аралаш сайлов тизими катта аҳамиятга эга.
Сайлов кодексига киритилган янги нормаларга мувофиқ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини аралаш сайлов тизими, яъни мажоритар ва пропорционал сайлов тизими асосида ўтказиш белгиланди. Бугунги кунда дунёнинг ривожланган мамлакатларида синовдан муваффақиятли ўтган, сайловчиларнинг хоҳиш-истаклари, талабларига тўла жавоб берадиган, сайловни аҳоли учун энг мақбул шаклда ташкил этиш ва ўтказиш тартиблари ҳамда сайлов тизимлари мавжуд. Улар, айниқса, аралаш сайлов тизимидан самарали фойдаланиб келмоқда. Шу сабабли Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини аралаш сайлов тизими асосида ўтказиш тартиби белгиланган.