Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири

Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири

24202512112836351085987052990.jpeg

Шу йилнинг ўтган даври давомида Навоий вилоят бошқармаси томонидан 9 минг 410 та мурожаат кўриб чиқилди. Уларнинг 8 минг 89 таси ҳал этилган бўлиб, 5 минг 737 та мурожаат қаноатлантирилган. Бу кўрсаткич умумий мурожаатларнинг 66 фоизини ташкил этади. Энг муҳими, мурожаатларни ҳал этиш жараёнида 40 миллиард 914 миллион сўм миқдоридаги маблағ ундирилиб, 5 минг 412 нафар фуқаронинг ҳуқуқлари тикланган.

Аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар ҳам мурожаатлар самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Сайёр қабуллар давомида 414 нафар фуқаронинг муаммолари жойида ҳал этилди. 

Б юро органлари томонидан олиб борилаётган ушбу тизимли фаолият аҳоли мурожаатларини изчил ўрганиш, муаммоли масалаларни жойида ҳал этиш ва адолатни таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. Инсон манфаатларини эъзозлаш, ҳар бир мурожаат ортидаги тақдирга бефарқ бўлмаслик эса бу йўналишдаги ишларнинг асосий мезони бўлиб қолмоқда.