Аҳолининг оғири енгил, узоғи яқин бўлмоқда

Аҳолининг оғири енгил, узоғи яқин бўлмоқда

 

 

vuengvuengeungenegeuneg.jpg

 

Президентимиз ташаббуси билан Оролбўйида жамоат транспортини тубдан ислоҳ қилиш, аҳолини сифатли ва кафолатланган транспорт хизматлари билан таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда Оролбўйи ҳудудидан Тошкент–Қўнғирот–Тошкент, Қўнғирот – Андижон – Қўнғирот” маҳаллий йўналишлари, “Тошкент – Волгоград – Тошкент”, “Куляб – Волгоград –Куляб”, “Душанбе – Волгоград – Душанбе”, “Хўжанд – Волгоград – Хўжанд” ҳалқаро йўналишлари орқали йўловчиларга хизмат кўрсатилмоқда.

Ҳозирги кунда “Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти капитал қурилиш дирекцияси томонидан Мискин – Нукус йўналиши бўйича тезюрар поезди ҳаракатини йўлга қўйишда “Мискин – Нукус темир йўл линиясини электрификация қилиш” лойиҳаси  бўйича смета ҳужжатларига биноан 15 фоиз ишлар бажарилиб, эгри йўлларни қисқартириш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу жамиятнинг ЭП-1 корхонаси томонидан устунлар ўрнатиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда. “Қўнғирот минтақавий темир йўл узели” филиали тасарруфида яна 2 та янги Манғит ва Гурлан станцияларининг қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

“Қўнғирот минтақавий темир йўл узели” филиали “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг 2024 йил 29 октябрдаги “Темирйўлинфратузилма” акциядорлик жамиятига қарашли МТУ филиаллари тасарруфидаги станцияларда вагон оғирлигини ўлчовчи статик электрон тарозиларни харид қилиш ва ўрнатиш тўғрисидаги баённомасининг 1-бандига асосан, Қўнгирот ва Мискин темир йўл станцияларида вагон оғирлигини статикада ўлчовчи электрон тарозини ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.

 

ckngckenrckenckencke.jpg

 

Нукус халқаро аэропортидан ҳафтасига 17 та маҳаллий йўналиш, 7 та халқаро йўналишда жами 24 та авиақатнов амалга оширилмоқда.  Президентнинг 2024 йил 9 февралдаги “Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган барча резидент авиакомпаниялар Қорақалпоғистон Республикасига туристлар оқимини янада ошириш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида 2024 йил 1 апрелдан бошлаб Истанбул – Нукус – Тошкент, Самарқанд – Нукус –Истанбул йўналишлари бўйича авиақатновларни йўлга қўйиш топшириғи белгиланган. Ҳафтанинг душанба кунлари Нукус – Истанбул – Нукус йўналишида мунтазам парвозлар амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, Президентнинг 2024 йил 19-20-август кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида берилган топшириқлар бўйича баённинг ижросини таъминлаш мақсадида ҳафтасига 2 марта Нукус – Ақтау – Нукус авиақатновлари ташкил қилинди.