Англашув меморандуми имзоланди
Англашув меморандуми имзоланди
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ва Иордания Ҳошимийлар Қироллигининг “Ат-Танал ал-арабий” ташкилоти ўртасида Англашув меморандуми имзоланди.
“Араб тилини билиш халқаро сертификати” тест тизими араб тили она тили бўлган мамлакатларда ишлаш, ўқиш, саёҳат қилишга ёрдам беришга мўлжалланган. Тест давомида араб тилида тинглаш, гапириш, ўқиш ва грамматикани билиш қобилияти баҳоланади.
Араб тилини билиш бир неча стандартлар бўйича, хусусан, араб тилини она тилида сўзлашувчиларга ўргатиш стандартлари ва тиллар учун умумий Европа маълумотномаси (CEFR) стандартлари билан таснифланган.
Мазкур сертификат институтдаги устоз ва талабалар ўртасида араб тили илмий муҳитини такомиллаштириш, талабаларнинг дарсга бўлган қизиқиш ва рағбатини кучайтириш, олийгоҳнинг салоҳиятини оширишда муҳим аҳамият касб этади.