Янгиланган статистика

Янгиланган статистика

  

 propaovponvpeonvpo.png

       Ўзбекистон Статистика қўмитаси маълумотларига  кўра 2025 йилнинг 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда доимий аҳоли сони қарийб 37 859 698 кишини ташкил этган. Бу кўрсаткич, 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 2 фоизга ошган. Шундан аёллар сони – 18,8 миллион киши, эркаклар сони – 19,1 миллион киши, шаҳар жойларда – 19,3 миллион  киши, қшлоқ жойларда – 18,6 миллион кишини ташкил этган.

       Статистик маълумотлар Ўзбекистон жамиятида кўп фарзандли оилаларнинг барқарор улушга эга эканини кўрсатади. Айни вақтда 2025 йил бошида эса нисбий ўсиш кузатилган.

       Демографик динамика мамлакатда аҳоли таркиби ва ижтимоий сиёсат юзасидан муҳим маълумотлардан бири ҳисобланади. Айниқса, репродуктив ёшдаги аёллар сонининг ортиши соғлиқни сақлаш, таълим ва меҳнат бозорида стратегик режалаштириш учун муҳим асос ҳисобланади.

       2024 йилда биринчи марта никоҳланаётган эркакларнинг ўртача ёши 26,2 ёшни, аёлларнинг ўртача ёши эса 21,8 ёшни ташкил этди.