Янги Ўзбекистоннинг янги сувенирлари: Хитойнинг етакчи компаниялари билан стратегик ҳамкорлик ўрнатилмоқда.
Янги Ўзбекистоннинг янги сувенирлари: Хитойнинг етакчи компаниялари билан стратегик ҳамкорлик ўрнатилмоқда.

8 май куни Турсунали Кузиев бошчилигидаги Ўзбекистон ишчи гуруҳи Хитой Халқ Республикасининг Гуанчжоу шаҳрига амалий ташриф билан келди. Ташрифдан кўзланган асосий мақсад — “Янги Ўзбекистоннинг янги сувенирлари” лойиҳасини халқаро даражага олиб чиқиш ва замонавий ишлаб чиқариш технологияларини жалб қилишдир.
“Dongguan Jian” компанияси билан музокаралар
Ишчи гуруҳ ташрифнинг илк кунидаёқ дунёга машҳур брендлар (Disney, Huawei, Олимпия ўйинлари)нинг доимий ҳамкори ҳисобланган “Dongguan Jian” компанияси раҳбарияти билан учрашди.
Маълумот учун: 1994 йилда ташкил этилган ушбу компания 64 000 кв.м. майдонда жойлашган бўлиб, ойига 8 миллион дона юқори сифатли металл ва пластик маҳсулотлар ишлаб чиқариш қувватига эга.
Эришилган келишувлар:
Музокаралар натижасида учта муҳим йўналиш бўйича келишувга эришилди:
1. Стратегик шериклик: Томонлар узоқ муддатли ва барқарор ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга тайёрлигини тасдиқладилар.
2. Миллий бренд учун сифат: Ўзбек халқининг қадимги ва ниҳоятда ранг-баранг маданияти ва санъати руҳига мос бўлган янги сувенирлар “Dongguan Jian” компанияси томонидан энг юқори халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқарилади.
3. Инвестиция ва Локализация: Хитойлик ҳамкорлар Ўзбекистонда сувенир ишлаб чиқариш имкониятларини ўрганиб, юртимизда юқори технологияли ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ва инвестиция киритиш масаласини кўриб чиқадилар.
Лойиҳа истиқболлари.
Ўзбекистон ишчи гуруҳи компаниянинг ишлаб чиқариш цехлари, сертификатлаштириш зонаси ва шоу-румлари билан яқиндан танишиб, маҳсулот яратишнинг тўлиқ циклини ўргандилар. Бу ҳамкорлик тез орада Ўзбекистон бозорида ва хорижда янги авлод эсдалик совғалари ва сувенирларини “Made in New Uzbekistan” бренди билан пайдо бўлиши ва қисқа муддатларда ўз муносиб ўрнини эгаллашига хизмат қилади.