“Янги Марғилон”

“Янги Марғилон”

20241219214828.jpeg

 

Марғилон шаҳрида 75 гектар ер майдонда 6 минг хонадонли 10 та 12 ва 16 қаватли уйлар барпо этилаётган “Янги Ўзбекистон” массивида қурилиш ишлари жадал давом этяпти.

  Массивнинг бош режасига кўра, бу ердаги ҳар бир иншоот замонавий архитектура талаблари асосида қурилмоқда. Аҳоли учун қулай шароитлар яратилиши, яшил хиёбонлар, манзарали дарахтлар экилган аллеялар барпо этилишига алоҳида эътибор қаратилган. Шу билан биргаликда муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва қурилиш ишларининг сифати муҳим мезондир.

Жумладан 12 қаватли уйда 70 та хонадон бор. 16 қаватлигида эса 96 та хонадон бўлади. Замонавий, иссиқ, қулай шароитларга эгабўладиган қурилиш- монтаж ишлари олиб бориляпти. Уй битгач, Марғилондаги уйи йўқ, кам таъминланган ва ногиронлиги бўлган оилаларга иккита хонадон бепул берилишига қарор қилинган.