“Янги Қўқон” ипотеканинг янги тизимига асос солмоқда
“Янги Қўқон” ипотеканинг янги тизимига асос солмоқда
Янги Ўзбекистон дастуридан “Янги Қўқон” мавзеси деб ном олган собиқ ёғ-мой комбинати ўрнида 84 та 10-16 қаватли уйлар қад ростламоқда. Қурилиши бошланганига ҳали бир йил бўлмади, аммо олди бинолар Ўзбекистон Мустақиллигининг 34 йиллиги арафасида тайёр ҳолатда аҳолига топширилади.
Бу ерда болалар кутубхонаси, ёшлар мажмуаси, кўнгилочар аттракционлар, оилавий дам олиш учун хиёбон ва сайлгоҳ ташкил қилиняпти.
1990 ўринли замонавий ихтисослашган мактаб, болалар мактабгача таълим муассасаси қуриляпти, Бу ёнда Қўқон давлат университетининг биноси бўлади. Унинг ёнида эса 5 қаватли автомобиллар тураргоҳи бунёд этиляпти, чунки уй-жой мавзеси ҳудудида машиналар қатнови чекланган. Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси ҳам лойиҳадан жой олган. Маълумки Қўқон азалдан савдо ва ишлаб чиқарувчилар шаҳри. Шунинг учун мавзеда 16 ва 10 қаватдан иборат бизнес маркази бинолари жойлашган.
Шу билан бирга «Янги Қўқон» мамлакатимизда ипотеканинг янги тизимига асос солмоқда. Яъни бу уйлар ўрнидаги маънан эскирган бинолар бадалини тадбиркор тўлаб сўнг ўрнида қурилиш бошлаётгани йўқ. Уй-жой қурилиши ҳам тадбиркорнинг маблағига бунёд этилмаяпти. У давлат ва банкнинг янги муносабатлари асосида рўёбга чиқмоқда. Энди уйнинг эгаси тадбиркор эмас, унга ер олиш, иморат қуриш харажатларини ўз зиммасига олган давлат шерикчилигидаги банк. Уйларни ҳам банкларнинг ўзлари сотмоқда.