Янги экспозициялар, тарихий контентлар ва артефактлар
Янги экспозициялар, тарихий контентлар ва артефактлар
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Кенгайтирилган Илмий кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Кенгаш аъзолари, Ишчи гуруҳ раҳбарлари, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти, Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси ҳамда Марказ раҳбарияти ва ходимлар иштирок этди. Кенгаш йиғилишида Марказ экспозициясининг 4 та йўналишлари – Қуръони карим зали бўлими, Исломдан аввалги давр цивилизациялари, Биринчи Ренессанс даври, Иккинчи Ренессанс ва Ўзбек хонликлари даври бўлимлари “Иш режаси” тақдимотлари муҳокама этилди.
Йиғилишда Sila sveta” компанияси директори Александр Ус “Янги Ўзбекистон - Янги Ренессанс” бўлимининг таркибий қисмлари, экспозиция дизайни ва ундан ўрин оладиган артефактлар ҳамда медиа контентлари ҳақида онлайн тақдимот қилди. Тақдимот юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди.
"Исломдан аввалги давр цивилизациялари” экспозицияси бўлими раҳбари, тарих фанлари доктори, профессор Жаннат Исмоилова, тарих фанлари доктори, профессор Сурайё Каримованинг тақдимотлари тингланди. Шунингдек, тақдимотида махсус ишчи гуруҳ мамлакатимиз ва хориждаги музей ва кутубхоналардан келтирилиши керак бўлган артефактлар рўйхатини тақдим этди.