Янги Ахси мажмуасидаги бебаҳо экспонатлар
Янги Ахси мажмуасидаги бебаҳо экспонатлар

Наманганда XI ва XIV асрга оид ноёб қилич, Бақтрия ва Хитой тангалари, Абу Наср Форобий қаламига мансуб нодир китоб топилди. Ахсикент археология парки таркибидаги Янги Ахси мажмуасидаги бебаҳо экспонатлар сони яна ўн ададга ортди.
Хусусан Бақтрия тангаси 475-600 йилларга оид. Хитой тангаси эса XIX асрга оиддир. Шунингдек мутахассислар томонидан XI асрга оидлиги айтилаётган қилич ҳам яхши ҳолатда сақланган. У қаттиқ пўлатдан Ахсикент темирчилари томонидан ясалган. Иккинчи аслаҳа эса XIV асрга оид бўлиб, уни Амир Темурнинг хос аскарлари ишлатишган.
Учта нодир китоб эса илм-маърифатга, фалсафа ва тарихга оид бўлиб, уларни ўрганиш ва татқиқ қилиш қимматли маълумотларга эга бўлишга имкон беради.