Янги Ахси мажмуаси

Янги Ахси мажмуаси

yukeyeeryer.jpg 

 

Ахси ёки Ахсикент – қадимги шаҳар харобаси Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги Шаханд қишлоғи ҳудудида, Сирдарёнинг ўнг соҳилида жойлашган. Тарихий маълумотларга кўра, Ахсикент шаҳри милоддан аввалги III-II асрларда вужудга келган, IX-X асрларда Фарғона водийси пойтахти бўлган. 1219 йил мўғуллар томонидан бутунлай вайрон қилинган. Ахсикентнинг эски ўрнидан 5-7 километр ғарбда бунёд этилган янги шаҳар – Ахси XIV-XVII асрларга оиддир. Ахсикентни археологик жиҳатдан ўрганиш ишлари XIX аср охирлари ва XX асрнинг дастлабки йилларидан бошланган. Мустақиллик йилларида, хусусан III ренессанс даври арафасида Ахсикент тарихини ўрганиш борасида улкан ишлар йўлга қўйилди.

Мажмуада ташкил этилган қўлёзмалар кутубхонасида ўрта асрларга оид 300 дан ортиқ нодир қўлёзма сақланмоқда. Шунингдек, Ахси осори-атиқалар музейида I асрдан XX аср бошларигача бўлган даврда фойдаланувда бўлган ашёлар сақланмоқда. Улар орасида 2000 йиллик сувдон, 1000 йиллик шамшир ва қилич, 1200 йиллик муҳр алоҳида ўринга эга.

Ҳозирда нафақат республикамиз, балки қўшни давлатлардан ҳам Янги Ахси мажмуасига зиёратчилар оқими кескин кўпайган.