Ҳанафий мазҳаби бўйича анжуман
Ҳанафий мазҳаби бўйича анжуман
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Туркиянинг “Diyanet” жамғармаси ҳузуридаги Ислом тадқиқотлари маркази билан ҳамкорликда уч кунлик Ҳанафий мазҳаби бўйича IV йиллик халқаро конференция ўтказилмоқда. Анжуманда Туркия, АҚШ, Австрия, Германия ва мамлакатимизнинг етакчи исломшунос олимлари иштирок этмоқда.
Мовароуннаҳр ва Ироқда ҳанафий мазҳабининг шаклланиши ҳамда фиқҳий манбалар ва матнларга оид тадқиқотларни қиёсий ўрганиш, “Ал-Адабул қозий” ва “Ад-Даъво” китобларида қозилик қоидаларининг ёритилишини таҳлил қилиш, Марказий Осиёдаги фақиҳларининг (ҳуқуқшунослари) мазҳаб ривожига қўшган ҳиссасини, шунингдек, Мамлуклар (Миср) ва Усмонийлар (Туркия) давлатлари ижтимоий ҳаётида ҳанафийликнинг ўрни ва аҳамиятини очиб бериш мақсадида ўтказилаётган конференция онлайн ва офлайн тарзда жами олти шўъбада ташкил этилган.