Ҳамкорлик меморандуми имзоланди Ислом цивилизацияси марказида Илмий кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

 

Ҳамкорлик меморандуми имзоланди

 

 efyykuvafykuvpafukepfuk.jpg 

      Ислом цивилизацияси марказида Илмий кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

      Ислом цивилизацияси маркази директори, Илмий кенгаш раиси Фирдавс Абдуҳолиқов марказ экспозициясини бойитишда давлатлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ғояси ва ташаббуслари асосида ишлаб чиқилган янгиланган концепцияда, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг қабул қилинган янги фармойишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг музей экспозициясини бойитиш доирасида 1-босқич учун танлаб олинган лойиҳалар ижроси жараёнини янада жадаллаштириш муҳимлиги, 5 муҳим йўналиш бўйича ишларни амалга оширишнинг бугунги ҳолати, кутубхона салоҳиятини юксалтириш, халқаро ҳамкорлик, глобал кўргазмалар ва илмий тадбирларни ташкил этиш, оммавий ахборот воситалари ва мультимедиа лойиҳалар билан ҳамкорлик масалалари юзасидан маълумот берди.

       Йиғилишда ТУРКСОЙ бош котиби Султан Раев сўзга чиқиб, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази нафақат Ўзбекистон балки бутун минтақа, турк ва мусулмон олами учун ўзига хос ҳодиса эканлигини таъкидлади. Бу йирик муассаса Ўзбекистон президенти Шавкат  Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган Янги Ўзбекистондаги бетакрор сиёсатнинг самараси эканлигини қайд этди.

       Йиғилиш дастурининг асосий қисмида ТУРКСОЙ ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.