Ҳамкорлик истиқболлари
Ҳамкорлик истиқболлари
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактаби раҳбар ва ходимларидан иборат делегация аъзолари Малайзияга сафари дорасида Малайзия исломни англаш институти билан диний-маърифий йўналишдаги таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ўртасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Музокаралар натижасида биргаликда конференция ва семинарлар ташкил этиш, илмий журналларда мақолалар чоп этиш, Институтнинг теле- ва радиодастурларида Мовароуннаҳрдан етишиб чиққан буюк алломалар илмий меросига бағишланган кўрсатув ва эшиттиришлар тайёрлаш, долзарб мавзуларга бағишланган монографиялар чоп этиш борасида келишувларга эришилди.
Шунингдек Ўзбекистон делегацияси аъзолари Малайзиянинг Ислом маданияти институтида «Имом Бухорий илмий меросини ўрганишда замонавий ёндашувлар» мавзусида халқаро конференция ўтказишди.