Ҳамкорлик битими
Ҳамкорлик битими
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан АҚШ Тинчлик институти ўртасида ўзаро ҳамкорликка оид Англашув меморандуми имзоланди. Aмерика Қўшма Штатлари Конгресси томонидан асос солинган институт билан илк бор 2018 йилда алоқа ўрнатилган. Институтнинг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, катта илмий ходим Бармак Пажвак ва АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ходимларидан иборат делегациянинг Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташрифи қўшма лойиҳаларни биргаликдаги амалга ошириш учун амалий имкониятлар яратди.
Ўтган давр давомида Тинчлик институти билан биргаликда “Тинчлик учун педагогика”, “Стратегик режалаштириш ва татбиқ этиш” мавзулари доирасида, шунингдек, илмий-тадқиқот салоҳиятини ошириш ва тарғибот усуллари бўйича янги педагогик услубларни ўқитишга қаратилган қатор семинар-тренинглар ташкил этилди.
Икки илмий муассаса ўртасида тузилган меморандум истиқболда ҳам ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ҳамда амалга ошириладиган қўшма лойиҳалар салмоғи ва қамровини кенгайтиришга хизмат қилади.




