Ҳамкорлик алоқалари янада кенгаяди
Ҳамкорлик алоқалари янада кенгаяди
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Малайзия миллий университети Ислом цивилизацияси институти делегацияси ташриф буюрди.
Мазкур институт билан Марказ ўртасида 2021 йилда ўзаро ҳамкорлик бўйича Англашув меморандуми имзоланган. Унинг асосида мунтазам равишда кўплаб қўшма лойиҳалар амалга ошириб келинмоқда.
Томонлар ўзвро ҳамкорлик алоқалари қамровини янада кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилди. Ўтган йил Марказ тўрт илмий ходимининг монографиялари Институт томонидан нашр қилинган, халқаро миқёсдаги нуфузли олимларнинг 20 дан зиёд мақоласидан иборат бўлган “Ислом цивилизациясининг мусулмон олимлари” номли тўпламдан ўрин олди. Тўплам халқаро Scopus электрон платформасига киритилган.
Истиқболда илмий йўналишдаги фаолиятни янада такомиллаштириш, қўшма лойиҳалар самарадорлигини ошириш ва ҳамкорлик кўламини янада кенгайтиришга оид қатор таклифлар билдирилиб, ташкилий ва амалий масалалар юзасидан муҳим келишувларга эришилди.