Амир Темурнинг бебаҳо кутубхонаси
Амир Темурнинг бебаҳо кутубхонаси

Амир Темур унга дунёнинг турли бурчакларидан ноёб битиклар, бебаҳо қўлёзмаларни тўплади. Улардан фойдаланиш устидан қаттиқ тартиб ўрнатди. Муншийлик, хаттотлик, безак солиш намунали равишда йўлга қўйилди. Кутубхонадан олиму фозиллар, мударрислар, толиблар, умуман ижодкорлар, салтанат амалдорлари, уларнинг фарзандлари кенг фойдаландилар. Шу тариқа Амир Темурнинг Кўксарой кутубхонаси бой илм ўчоқлари сифатида машҳур эди.
Куткбхонада араб, турк, форс, лотин ва бошқа тилларда 13,5 мингдан зиёд турли фанларга оид китоблар тўплангани маълум. Соҳибқирон қайси мамлакатларга юриш қилмасин, у ердаги илм аҳли билан суҳбат қилишга, мавжуд китобларни йиғишга интилган. Ибн Сино (980–1037)нинг Ҳамадондаги мақбарасини зиёрат қилган ва буюк аллома асарларини топтириб Самарқандга юборган.
1866 йилда эса Туркистон вилоятининг ҳарбий губернатори ўз ахборотида Амир Темурнинг кутубхонасини излаш бўйича шошилинч чоралар кўргани, хусусан, Бухорога Самарқанд орқали қатновчи тошкентлик савдогар бойларга, эҳтимол Самарқанднинг қаеридадир яширин ётган Темур кутубхонасини қидириш бўйича кўрсатма берган.