Aмир Темурнинг афсонавий нефрит муҳрли узуги қайта тикланди
Aмир Темурнинг афсонавий нефрит муҳрли узуги қайта тикланди
Қарши шаҳридаги Қиличбек мадрасасида жойлашган устахонасида заргарлик мактабини ташкил этган Шариф Раупов ҳатто архив ҳужжатлари ва ўз тадқиқотлари асосида Aмир Темурнинг афсонавий нефрит муҳрли узугини қайта тиклашга эришди.
Шариф Раупов ҳунармандчилик бўйича бир нечта халқаро танловлар совриндори, “Мард ўғлон” давлат мукофоти соҳибидир. У қадимий нусхада заргарлик буюмларини тиклаш, янги замонавий услубдаги бежирим тақинчоқлар яратиш устида иш олиб боради. Уйида мўъжазгина музей ташкил этган. У ерда Ўзбекистондаги турли заргарлик мактабларининг услубларини учратиш мумкин.




