Амалий безак санъати ғолиби

 

Амалий безак санъати ғолиби

  cavprcaprcapcapr.jpg 

      Мамлакатимиз ёшлари ўзларининг яратилган имкониятларнинг қадрига етиб, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириб, ҳуқуқий онгларини юксалтириб юқори натижаларни қўлга киритмоқдалар.

      Хусусан Қўқон ихтисослаштирилган санъат мактаби Бадиий наққошлик йўналиши ўқувчиси Мубинахон Раҳмонова  Қозоғистон Республикаси Остона шаҳрида бўлиб ўтган "БЛИСТАЙ ЗВЕЗДА" XVI халқаро фестиваль-конкурсида 16-19 ёшгача иштирокчилар ўртасида Амалий безак санъати номинациясида иштирок этиб, Гран-при соҳиби бўлди.

      Конкурс-фестиваль ташкилотчилари томонидан М.Раҳмоновага Гран-при лауреати дипломи ва кубоги топширилди.