“Алишер Навоий ва Шарқ Ренесанси” мавзусида IV халқаро симпозиум

“Алишер Навоий ва Шарқ Ренесанси” мавзусида IV халқаро симпозиум

 

ungugungungunkg.jpg

 

     Навоий шаҳридаги Маънавият ва маърифат марказида улуғ аллома ва шоир Алишер Навоийнинг 584 йиллиги муносабати билан “Алишер Навоий ва Шарқ Ренесанси” мавзусида IV халқаро симпозиум бўлиб ўтмоқда.

     Унда дунёнинг 20 га яқин мамлакатидан навоийшунос олимлар ҳамда республикамизнинг барча ҳудудларидан таниқли академиклар, профессор-ўқитувчилар, ижодкор зиёлилар, маънавият соҳаси фидойилари иштирок этмоқда.

     Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Хайриддин Султонов давлатимиз раҳбарининг симпозиум иштирокчиларига йўллаган табригини ўқиб берди.  

     “Алишер Навоий ва шарқ Ренесанси” мавзусидаги IV халқаро импозиуми давом этмоқда.