АҚШ компаниялари билан ҳамкорлик

АҚШ компаниялари билан ҳамкорлик

 

vpfvkpfvukpfvakpfu.png

 

      Ўзбекистонда ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш мақсадида Рақамли технологиялар вазирлиги делегацияси АҚШнинг Флорида ва Чикаго шаҳарларида бир қатор йирик компания ва ташкилотлар билан учрашувлар ўтказди ва  бир қатор амалий келишувларга эришилди.

      Жумладан, Андижон вилоятида хорижий компаниялар филиалларини очиш, IT Park резидентлиги орқали уларни қўллаб-қувватлаш ва экспорт ҳажмини ошириш, янги иш ўринлари яратиш, кадрлар тайёрлаш бўйича келишувларга эришилди.

      Учрашув натижасида Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида янги офислар очиш, Андижон шаҳридаги мавжуд офис фаолиятини кенгайтириш бўйича келишувларга эришилди. Айни пайтда “UGL HOLDING” Тошкент шаҳар, Бухоро, Андижон, Самарқанд ва Навоий вилоятларида фаолият кўрсатиб келмоқда.