Акмал Саидов Россия Фанлар академиясининг хорижий аъзоси

Акмал Саидов Россия Фанлар академиясининг хорижий аъзоси

 

ayvapfvapyvprvraovpr.jpg 

     Россия Фанлар академияси умумий йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Акмал Саидов ижтимоий фанлар йўналишида Россия Фанлар академияси хорижий аъзоси этиб сайланди.

      Акмал Саидов БМТнинг Инсон ҳуқуқлари қўмитаси аъзоси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директоридир.

       Академик А.Саидов ташаббуси ва раҳбарлигида 30 га яқин нуфузли халқаро илмий-амалий конференция ва анжуманлар ташкил этилган. Олим  200 дан ортиқ монография, 100 га яқин дарслик, 600 дан зиёд илмий мақола ва 1 минг 100 та атрофидаги публицистик мақола муаллифидир. Бир қатор китоблари хорижий тилларга таржима қилиниб, АҚШ, Буюк Британия, Франция, Германия, Австрия, Хитой, Япония, Россия, Украина, Польша, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Қатар, Ўмон ва бошқа мамлакатларда нашр этилган.