“Ақлли навигация” тизими яратилмоқда
“Ақлли навигация” тизими яратилмоқда

Ислом цивилизацияси марказининг музейида замонавий дизайн ва ахборот тизимларига оид муҳим лойиҳалар инфратузилмаси халқаро стандартларига мос равишда такомиллаштирилмоқда.
Хусусан “TOP CONGRESS” компанияси дизайн гуруҳи марказ ҳудудидаги ички ва ташқи навигация тизимлари ҳамда иккинчи қаватда жойлашадиган 14 та экспозиция дизайни яратмоқда. Бу лойиҳалар халқаро ташкилотлар фаолиятини ёритиш ва ташриф буюрувчилар учун қулай йўналиш тизимини яратишга қаратилган.
Айни пайтда Марказ музейининг "Биринчи Ренессанс" бўлимидаги "Вақт девори" лойиҳасида бу тизим тўлиқ амалга оширилган.
Янги тизимлар марказда меҳмонлар оқимини тартибли бошқариш, ҳар бир бўлимни осон топиш ва ташриф буюрувчилар учун интуитив ҳаракат йўналишини таъминлайди.
Шунингдек “Цивилизациялар ва кашфиётлар девори” экспозициясини овозлаштириш лойиҳаси ҳам тақдим этилди. Лойиҳага кўра, аудио тинглаш мосламаси ўрнатилиб, меҳмонлар тарихий маълумотларни эшитиш орқали экспозицияни янада теранроқ ҳис этиш имконига эга бўлади.