Ҳақиқий дўстлик ва бағрикенглик ифодаси

Ҳақиқий дўстлик ва бағрикенглик ифодаси

enlngldnln.jpg 

     Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин 26-27-май кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади. Ушбу ташрия икки томонлама муносабатни ривожлантириш, хусусан маданият соҳасидаги ҳамкорликнинг янги қирраларини очишга ҳам муҳим  ҳисса қўшиши шубҳасиздир.

     Россия  Ўзбекистоннинг етакчи маърифий, илмий-амалий ҳамкорига ҳам айланмоқда. Тошкентда Ломоносов номли Москва давлат университети, Бауман номидаги техника университети, Плеханов номли Россия иқтисодиёт академияси, Москва давлат халқаро муносабатлар институти, Бутунроссия кинематография институти каби машҳур олий ўқув юртлари филиаллари очилиши мамлакатимиз, халқимиз ижтимоий-сиёсий, маънавий-маданий ҳаётидаги улкан воқеадир. Миллий маданиятимиз, маънавиятимиз, қадриятларимизни чуқур ўрганиш, янада ривожлантириш, такомиллаштириш ҳам жуда муҳимдир.

   Хусусан ўзбек ва рус халқлари вакиллари билан дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш, халқларимизнинг маънавий қадрияти, тили, анъанаси, урф-одатини асраб-авайлаш ва ривожлантириш, маданиятларимиз  алмашинувига кўмаклашиш Рус маданияти марказининг асосий мақсадидир.

     Бу йил Рус маданияти маркази ташкил топганига 30 йил тўлади. Ушбу юбилей ҳақиқий дўстлик ва бағрикенглик байрамига айланиши шубҳасиздир. Анжуманга Россиядан кўплаб ҳурматли меҳмонлар келиши кутиляпти.

      Тантаналар доирасида қатор тадбирлар режалаштирилган.Ўзбекистон рус драма театри, Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта опера ва балет театри, Ўзбекистон ёшлар театри, Давлат мусиқали комедия театри артистлари ҳаёти ва ижоди Марказ билан чамбарчас боғлиқ. “Калинушка” славян қўшиқлари ансамбли, “З-БЕК” ёшлар ансамбли, “Куйлаётган юраклар”, “Ветеран”, “Мелодия” хор гуруҳлари, Ёшлар уюшмаси, “Маънавий мерос билан учрашув” ижодий бирлашмаси, Анна Ахматованинг “Мангалочи ҳовли” жамоат клуб-музейи, “Шоир бошпанаси” адабиёт тўгараги шулар жумласидандир.

    Рус маданияти маркази турли миллат вакилларидан иборат Ўзбекистонни умумий уйимиз, деб билади.