Ахсикент ёдгорлигига бағтшланган илмий асар

Ахсикент ёдгорлигига бағтшланган илмий асар

 

 krnyeryrap.jpg

 

Наманган вилоятидаги Ахсикент ёдгорлигида илмий изланишлар ва қазиш ишлари давомида ушбу шаҳарнинг қандай ташкил топгани, ривожланиши, тузилиши ҳақидаги кўплаб маълумотларга асосланган “Ахсикент археология парки” номли икки жилддан иборат ўзбек, рус, инглиз тилидаги монография альбоми нашрдан этилди. 

Ўзбекистон фанлар академияси шарқшунослик институтида мазкур китобнинг тақдимоти ҳам ўтказилди.   Тадбирда тарихчи олимлар,  археология маркази илмий ходимлари иштирок этди. 

Китобда нафақат Ахсикент, балки Фарғона вилоятидаги йирик шаҳарлар ҳақида ҳам қисқача маълумот бериб ўтилган. 

– Ушбу китоб ҳукуматимиз томонидан ажратилган маблағ ҳисобига чоп этилди,  – дейди Ўзбекистон Фанлар академияси Миллий археология маркази бўлим бошлиғи, тарих фанлари доктори, профессор Абдулҳамид Анорбоев. – Бундай китобнинг Ўзбекистонда биринчи маротаба чиқарилиши. Монография альбом икки жилддан иборат. Биринчи жилдда қадимги аждодларимиз томонидан Фарғона водийсининг ўзлаштирилиши, суғорма деҳқончилик, урбанизация жараёнлари, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаёт ва пойтахт шаҳар Фарғона – Ахсикетнинг тарихий топографияси ҳамда Буюк ипак йўлидаги шаҳарлар тарихи археологик ва ёзма манбалар асосида ёритилган.